Кеча, 18 сентябрь куни Фарғона вилоятида “Лабо” русумли автомашина газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 12:00 ларда 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Х. “Лабо” русумли автомашинасига газ тўлдириш учун Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган АГТКШга кирган. Автомашинадаги “пропан” газ тури учун мўлжалланган балонга эҳтиётсизлик оқибатида “метан” газ қуйиб юборилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балони портлаб кетган. Натижада “Лабо” автомашинаси техник шикастланган.
Ҳодисада натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


