Фарғонада келинидан норози қайнона набирасини унга бериб юборишни истамади. Бу ҳолат Бувайда туманидаги оилалардан бирида юз берган.
Иш ҳужжатига кўра, фуқаро Н.Н. турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, қайнонаси ва турмуш ўртоғи 10 ёшли қизини олиб кетишига қаршилик билдирган ҳамда ўзлари билан олиб қолишган. Шу сабабли, аёл боласини ўз тарбиясига қайтариш учун отаси ва қайнонаси қарамоғида қолган фарзандини олиб берилишини сўраб судга мурожаат этган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра, бола онаси Н.Н. қарамоғига олиб берилиши белгиланди.
Ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Бувайда туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, келиннинг қайнонаси ва турмуш ўртоғидан боласини ўз тарбиясига олиб беришди.


