Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Сўх туман бўлими ходимлари навбатдаги ижтимоий аҳамиятга эга ишни амалга оширишди. Улар иш юритувида бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 04.05.2024 йилда чиқарган ижро варақаси асосидаги қарз ундириш жараёнини тўлиқ ижро этдилар.
Суд ҳужжатига кўра, қарздoр “САҚ” ишлаб чиқариш кооперативи "МИЛЛИЙ БАНК" фойдасига катта миқдордаги қарзни қайтариши шарт этиб белгиланган эди.
Ижро ҳаракатлари чоғида Бюро томонидан корхона молиявий ҳолати ўрганилди, ҳисоб-китоб ҳужжатлари таҳлил қилинди ва амалдаги қонунчилик асосида ундирув чоралари қўлланилди.
Шу саъй-ҳаракатлар натижасида қарздор корхонадан 200 000 000 (икки юз миллион) сўм қарз мажбурий равишда ундириб олинди ва тўлиқ ҳолда ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.


