1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада салкам 6 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.

Фарғонада салкам 6 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

 

Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Олтиариқ туманида жойлашган “Н.И.Б” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди

 

Хабарда келтирилишича, ушбу МЧЖга қарашли 46-сонли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган “торайтирувчи” қурилма кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлатлараро стандарт талабларига (ГОСТ 8.586-2005) зид равишда паранит материалидан ясалган резина қоплама ўрнатилган.

 

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 миллиард 542 миллион сўм (5 млн 542 минг метр куб)ни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.  

 

Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилгани айтилмоқда.  

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика