Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhоe йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2003 йилда туғилган Й.М Таhоeни бошқариб Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий ва Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1992 йилда туғилган Т.С бошқарувидаги Тiсо билан тўқнашган. Оқибатда Тiсо ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.