Фарғона вилояти Олтиариқ туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди. Ҳолат Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган “Фарғона ҳалқаси” автомобил йўлининг 252-километрида юз берган. Дастлабки маълумотга кўра, иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳаракатланиб чиқаётган Spark автмобили қайрилиб олиш учун йўлнинг иккинчи бўлагидан асосий бўлакка ўтаётган вақтида унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси унга йўл бериш учун тезликни пасайтирган. Шу вақтда унинг ортидан келаётагн Cobalt автомобили орқалиқ масофани сақламаганлиги сабабли дастлаб Nexia автомобилини, сўнгра Spark автомобилини ортига бориб урилган. Шундан сўнг Spark русумли транспорт воситаси ағдарилган. Натижада автомобилда бўлган икки нафар йўловчилар енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.