1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада харид комиссияси қонун бузилиш ҳолатларига «кўз юмгани» аниқланди

Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

Фарғонада харид комиссияси қонун бузилиш ҳолатларига «кўз юмгани» аниқланди

 

Фарғона вилояти Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 14 июнь куни ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат харидида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

 

Аниқланишича, харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг таъсисчиси ва раҳбари бир-бирига яқин қариндош, яъни эр-хотин бўлса-да, харид комиссияси томонидан ушбу аффилланганлик ҳолатига баҳо берилмаган ва ноҳалол рақобат келиб чиққан бўлишига қарамай, танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.

 

Натижада «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг бир неча талаблари бузилишига йўл қўйилган.

 

Шунингдек, давлат харидида қатнашган икки тадбиркорнинг ҳужжатларини ўрганишда уларнинг тайёрланиши, шакли ва шу каби бошқа ҳолатларга умуман баҳо берилмаган, айнан ҳужжатларни бир жойда тайёрланганлиги кўриб чиқилмасдан баённома расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида Агентлик томонидан 14 июнь куни буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилди. Агентликнинг тақдимномасига биноан Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 16 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика