Жорий йилнинг 2 январь куни ЙПХ инспектори сафдор T.T. ўзига бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомашинасини Фурқат тумани Айритом қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ж.С. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


