1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фарғонада юк машинаси йўл четидаги уйни бузиб юборди

Вилоят ФВБ воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

Фарғонада юк машинаси йўл четидаги уйни бузиб юборди

 

Фарғона шаҳрида Howo юк машинаси хонадонлардан бирига урилиб, уйнинг деворини бузиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 18 октябрь куни соат 06:55 да вилоят ФВБ Тезкор бошқарув маркази навбатчи диспетчерлик хизматига «Фурқат» МФЙ, Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган Howo юк машинаси хонадонлардан бирига бориб урилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Аниқланишича, ҳайдовчи У.Х. юк машинаси бошқарувини йўқотиши оқибатида Баҳор кўчаси 92/921-уйда яшовчи фуқаро Ў.Ю.нинг яшаш уйига бориб урилган.

 

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ў.Ю.нинг яшаш уйига зарар етган. Тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика