Фарғона вилояти Марғилон шаҳар “замҳоким”и ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қарагани учун “хайфсан” олди.
Аниқланишича, Марғилон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Хомидов Ойбек Одиловичга марказий кўчаларда ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантирмагани учун “ҳайфсан” жазо чораси қўлланилган.
Маълумот ўрнида, у 1982 йил 25 майда куниФарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган. Ойбек Одилович ушбу лавозимдан олдин Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


