1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини "ухлатиб" кетишди

Мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро содир этгани аниқланган.

Фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини "ухлатиб" кетишди

Фарғоналик аёлнинг 6,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.M. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 6,5 миллион сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган M.Э. содир этганлиги аниқланди.

 

Хабарларда айтилишича, M.Э. жабрланувчи Р.M. билан телеграм орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга фоизсиз кредит олиб беришини айтиб, сохта ҳавола ёрдамида унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 6,5 миллион сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан M.Э.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика