1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада "йўқолиб қолган" қизча 5 ойдан сўнг Тошкентдан топилди

Ҳозирда қизча онаси билан бирга.

Фарғонада "йўқолиб қолган" қизча 5 ойдан сўнг Тошкентдан топилди

 

Ота томонидан яшириб қўйилган қизча Яшнобод туманидан топилиб, онасига олиб берилди.

 

Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувига ФИБ Риштон  туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги қарорига асосан, қарздор жавобгар (ота) А.М. тарбиясидан ундирувчи даъвогар (она) А.Ф. тарбиясига бир нафар вояга етмаган фарзандини олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган, лекин ота фарзандини ундирувчи тарбиясига бермасдан, яшириб қўйгани аниқланиб, болани қидириб топиш учун давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 9 декабрда қидирув эълон қилинган. 

 

2023 йил 18 апрел куни қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ИИБ ҳамда Бюронинг Тошкент шаҳар қидирув шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида 2019 йилда туғилган қизча Яшнобод туманидан аниқланиб, топилган ва онаси А.Ф.га олиб берилиб, ижро иши тамомланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика