1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фаррух Зокиров "Татаристон Республикаси халқ артисти" бўлди

Фахрий унвонни Татаристон раиси Рустам Миннихонов топширди.

Фаррух Зокиров "Татаристон Республикаси халқ артисти" бўлди

 

Татаристон раиси Рустам Миннихонов "Ялла" гуруҳининг бадиий раҳбари, ўзбек эстрада хонандаси Фаррух Зокировга Татаристон Республикаси халқ артисти фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди.

 

Учрашув Татаристон Республикаси ҳукумат уйида бўлиб ўтган. Рустам Миннихонов Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири экани ва Татаристон бу жараённи осонлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтган. Шунингдек, у Фаррух Зокировга мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси, миллий маданиятлар фестивалига эътибори учун миннатдорлик билдирган. 

 

Маълумот учун, "Ялла" жамоа Татаристонга "Россия-Шарқ" (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун келган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика