Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "ССКА" футбол клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Испаниянинг "Виляреал" клубида фаолиятини давом эттириши мумкин. Европа клуби Аббосни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлагани ҳақида хабарлар мавжуд.
Аббосбек Файзуллаевга аввалроқ Италия ва Германия клубларидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо "ССКА" клуби уни жамоа сафида қолдиришга қарор қилган. "Армиячилар" сафида бош мураббий ўзгаргани боис Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери кун тартибига чиққан бўлиши мумкин.
Хабарларга кўра, Аббосбекнинг "Виляреал"га ўтиши масаласи шу ой якунига қадар ҳал бўлади. Трансфермаркт Файзуллаевнинг нархини 6 млн еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, "Виляреал" клуб ўтган мавсумда Ла Лигада 8-ўринни эгаллаб, еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.


