Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 мусобақасида иштирок этадиган клубларга рекорд даражадаги — 355 миллион доллар компенсация тўлашини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.
Мазкур маблағ ФИФАнинг “Club Benefits Programme” дастури доирасида тақсимланади. Энди клублар наfaқат мундиалнинг финал босқичи, балки саралаш ўйинларига футболчиларини юборгани учун ҳам молиявий имтиёзга эга бўлади. Бу эса аввалги йилларга нисбатан катта янгилик бўлди.
Маълумот учун, 2022 йилда Қатарда ўтган ЖЧдан кейин 440 клубга 209 миллион доллар берилган эди. 2018 йилда Россияда ўтказилган турнирда 416 клуб ўз футболчилари учун тўлов олган, 2014 йилда Бразилиядаги мундиалдан кейин бу сумма 70 миллион доллар, дастлабки бор жорий этилган 2010 йилда Жанубий Африкада эса атиги 40 миллион долларни ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор қатнашадиган ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда 48 та терма жамоа иштирок этади, финал баҳси эса Нью-Жерсйдаги “MetLife Stadium” аренасида ўтказилади.


