1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

FIFA Россия жамоаларига қарши санкцияларни бекор қилиши мумкин

FIFA президенти санкциялар умидсизлик ва нафратни кучайтирди, дея таъкидлади.

FIFA Россия жамоаларига қарши санкцияларни бекор қилиши мумкин

 

FIFA президенти Жанни Инфантино Россия терма жамоалари ва клубларига қарши санкцияларни бекор қилишни кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервьюсида гапирди.

 

“Биз буни албатта қилишимиз керак, ҳеч бўлмаганда ёшлар даражасида. Бу санкциялар ҳеч нарсага эриша олмади, фақат умидсизлик ва нафратни кучайтирди,” — деди Инфантино.

 

У шунингдек, Европанинг бошқа қисмларида футбол ўйнаш имконияти Россиядан келган ўғил-қизлар учун фойдали бўлишини таъкидлади.

 

FIFA президенти шунингдек, футбол ташкилоти мамлакатларни уларнинг раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари сабабли ўйинлардан четлаштирмаслиги кераклигини қайд этди ва бу қоида ташкилот низомида мустаҳкамланиши лозимлигини билдирди.

 

Россия Футбол Иттифоқи (RFU) жаноб Инфантинонинг позициясини қўллаб-қувватлади. RFU бош котиби Максим Митрофанов: “Биз унинг раҳбарлиги остида жаҳон футболи спортни ривожлантиришга ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ҳисса қўшадиган тўғри ечимни топишига аминмиз,” деди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Украинада махсус операция бошлангандан сўнг FIFA ва UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини ўз ҳомийлигидаги турнирларда иштирок этишдан четлаштирган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика