1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Филиппинда 6 балли зилзила юз берди

Бу ҳақда Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди.

Филиппинда 6 балли зилзила юз берди

 

Пайшанба куни эрталаб Филиппинда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

 

Зилзила маҳаллий вақт билан 02:10 да қайд этилган бўлиб, эпицентри Батуан шаҳридан тахминан 11 километр жануби-ғарбда, Масбате провинцияси, Лусон оролида, 10 километр чуқурликда жойлашган.

 

Ерости силкинишлари Лусон ва марказий Филиппинда, жумладан, Албай провинциясидаги Легаспи шаҳри, Сорсогон, Шимолий Самар, Ғарбий Негрос ва Жанубий Лейтеда ҳам сезилган.

 

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

 

АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 6,1, чуқурлиги эса 20 км. деб баҳолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика