1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Филиппинда сув тошқинлари миллионлаб доллар зарар етказмоқда

Табиий офат оқибатида ўқув машғулотлари тўхтатилган, инфратузилма объектлари ва йўллар ишдан чиққан.

Филиппинда сув тошқинлари миллионлаб доллар зарар етказмоқда

 

Филиппинда сув тошқинлари 52 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

 

Хавфлардан огоҳлантириш ва табиий офатларга қарши кураш миллий кенгашининг маълумотларига кўра, жами 640 минг одам тошқинлардан азият чекмоқда. У 10 та минтақани қамраб олган.

 

170 эвакуация марказида 67.2 минг кўчишга мажбур бўлган фуқаролар жойлаштирилган. 1.42 минг инсон ўз уйини аввалдан тарк этган.

 

Тошқин турар жой биноларига 1.78 миллион долларлик зарар етказган. 103 та инфратузилма объектига 4.68 миллион долларлик, қишлоқ хўжалигига 4.37 миллион долларлик зарар етган.

 

67 шаҳар ва 71 муниципалитетда ўқув жараёнлари тўхтатилган. 22 аҳоли яшаш пунктида табиий офат режими жорий этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика