Финляндия Бош вазири Санна Марин базмдаги иштироки учун барчадан кечирим сўради.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган зиёфатдан олинган фотосуратлар ва видеолар ҳақида сўралганда, у кадрлар Бош вазирнинг Кесарантада (Хелсинкида жойлашган) расмий қароргоҳида суратга олинганини тан олган. У суратга олишганини билган, аммо уларни тарқалиб кетишини кутмаган
“Бунинг учун узр сўрайман. Мен бу суратга рухсат бермаслигим керак эди”, деди у матбуот анжуманида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу унинг таътил пайтида уюштирган шахсий зиёфати ва бўш вақтларида давлат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмасдан дўстлари билан йиғилган.


