1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Финляндия Украинани ҳарбий техника билан таъминламоқчи

Бунинг учун 70 млн евро ажаратилган.

Финляндия Украинани ҳарбий техника билан таъминламоқчи

 

Финляндия ҳукумати Украинага 70 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам ажратиш ва қўшимча ҳарбий техника билан таъминлашга қарор қилди. Бу ҳақда Финляндия бош вазири маълум қилди. 

 

Унинг қайд этишича, мамлакат Финляндияда украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун 700 миллион евро сарфлайди.


“Бундан ташқари, биз ҳозирги эҳтиёжларни қоплаш ва реконструкцияга ёрдам бериш учун қўшимча ҳисса тайёрлаяпмиз. Парламент маъқуллаши керак бўлган ҳисса тахминан 70 миллион еврони ташкил қилади”, — дейди Санна Марин.


Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Финляндия президенти Саули Ниинисте Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам юборишга қарор қилган эди. Кейин мамлакат ҳарбий департаменти ёрдам мазмуни, етказиб бериш усуллари ва вақти ҳақида тафсилотларни ошкор қилмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика