1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Финляндиялик мутахассис Қашқадарё ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Унга вилоятдаги мактабларда Финляндия тажрибасини оммалаштириш вазифаси юклатилган.

Финляндиялик мутахассис Қашқадарё ҳокимига маслаҳатчи бўлди

 

Бугун, 3 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ўзининг финляндиялик маслаҳатчисини қабул қилиб, унинг вилоятда халқ таълими тизимини ривожлантириш масалалари бўийча тақдимоти билан танишди.

 

Мазкур мутахассис Финляндиянинг Амалий фанлар бўйича Савония университети профессори Петри Лунаскопри бўлиб, у 20 дан ортиқ давлатларда К12 Олий таълим бўлимининг ўқитиш хизматларида тренер сифатида тажрибага эга.

 

Петри Лунаскопри Финляндиядан ташқари Недерландия, Англия, Португалия ва Венгрия давлатларида ҳам самарали фаолият юритган. 

 

“Тез орада фин мутахассиси салоҳияти билан умумтаълим тизимидаги ўқитувчиларни кўпчилик қисмини қамраб олиш ва ўзига хос мулоқот майдонини яратиш мақсадида телеграм бот ҳам ишга туширилади”, - дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика