1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Финляндия АҚШ билан мудофаа соҳасида музокаралар олиб бормоқда

Унга кўра, Америка қўшинлари мамлакатда узоқ муддат қолади.

Финляндия АҚШ билан мудофаа соҳасида музокаралар олиб бормоқда

 

Финляндия расмийлари АҚШ билан мудофаа бўйича янги шартнома тузмоқчи, бу эса америкалик ҳарбийларга мамлакатда узоқ муддат қолиш имконини беради.

 

Ҳозирда янги келишув бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Битим тузилса, Финляндия ўз ҳудудида одатдаги ҳарбий машғулотлардан кўра узоқроқ муддатга хорижий қўшинларнинг бўлишига рухсат беради.

 

Агар келишувга эришилса, америкалик ҳарбийлар Финляндиядаги маълум объектлардан машғулотлар, қуролларни сақлаш, жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар учун фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

“АҚШ қўшинлари ихтиёрида, эҳтимол, камида битта аэропорт ва порт, шунингдек, машғулот зонаси бўлади”, — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика