1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Финляндия бош вазири 19 йиллик севгисига нуқта қўйди

У турмуш ўртоғи билан дўст бўлиб қолишини айтди.

Финляндия бош вазири 19 йиллик севгисига нуқта қўйди

 

Финляндиянинг 76-ҳукумати раҳбари, мамлакат муваққат бош вазири Санна Марин турмуш ўртоғи Маркус Райккенен билан ажрашганини маълум қилди. 

 

“Биз бирга ажрашиш учун ариза бердик. Мен 19 йиллик муносабатлар ва севикли қизимиз учун ундан миннатдорман", — дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

 

Мариннинг турмуш ўртоғи Раиккенен билан аввалгидек энг яхши дўст ва меҳрибон ота-оналар бўлиб қолишини айтди.

 

Улар расман 2020 йил август ойида турмуш қуришган ва тўйларини Кесаранта ҳукумати раҳбари қароргоҳида нишонлашган. Эр-хотин 18 ёшида танишган.

 

Эслатиб ўтамиз, Марин бошчилигидаги ҳукумат 10 апрелда, янги парламент сайланганидан сўнг истеъфога чиқди ва янги парламент тасдиқлангунга қадар муваққат вазирлар маҳкамаси вазифасини бажаради.

 

Санна Марин "Finansial Times" нашри томонидан эълон қилинган 2022 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхатидан жой олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика