1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Финляндия Эстониядаги украиналикларнинг бир қисмини қабул қилади

2023 йилдан мамлакатга ҳафтасига 50-100 нафар украиналиклар келади.

Финляндия Эстониядаги украиналикларнинг бир қисмини қабул қилади

 

Финляндия 2023 йилдан Эстониядан украиналик қочқинларни жойлаштириш, шунингдек, уларни таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминлашдаги қийинчиликлар фонида қабул қила бошлайди.

 

Мамлакат 2023 йил январь ойидан бошлаб ҳафтасига 50-100 нафар украиналикни Эстониядан қабул қилишга рози бўлган.

 

Мамлакатлар ўртасидаги келишув украиналикларни паром ва автобуслар орқали ўтказишни биргаликда молиялаштиришни назарда тутади.

 

Финляндияда 40 мингга яқин украиналик қочқинлар келиши кутилмоқда.

 

Эстония Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойи охиридан буён мамлакатга 118 мингдан ортиқ украиналик қочқинлар кириб келган, улардан 64 мингдан ортиғи мамлакатда қолган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика