Икки давлат 18 май куни альянсга аъзолик аризасини топширганди.
Финляндия Швециясиз НАТОга кирмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Саули Ниинистё маълум қилди.
"Швеция иши, бизнинг ишимиз. Бу бундан буён биргаликда ҳаракат қилишимизни англатади", — деган у НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан қўшма матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида: Финляндия ва Швециянинг альянсдаги элчилари 18 май куни аъзолик аризасини топширди. Шу куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ушбу икки давлатни Шимолий Атлантика блокига қўшилишини қўллаб-қувватламаслигини билдирган. У Швеция ва Финляндиянинг курдларни қўллаши туфайли шу баёнотни берди.
Аввалроқ Эстония НАТО шарқий қанотини кучайтиришни таклиф қилганди.
Tags:
#dunyo
Шунингдек укинг

Тайвань мудофаа вазирлиги амалдори жонсиз ҳолатда топилди
06.08.2022,11:17

“Visa” ва “Mastercard” тўлов тизимлари Россиядаги фаолиятини тўхтатди
06.03.2022,22:53

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна можара бошландими?
16.07.2022,19:31

Афғонистоннинг ярим аҳолисига очлик хавф солмоқда — БМТ
26.10.2021,11:55