1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Финляндия Швеция билан биргаликда НАТОга аъзолик учун ариза топширади

Жараён 15 май куни амалга оширилиши кутилмоқда.

Финляндия Швеция билан биргаликда НАТОга аъзолик учун ариза топширади

 

Финляндия ва Швеция келаси ҳафта бошида НАТОга аъзо бўлиш учун биргаликда ариза топширади. Иккала давлат ҳам ўз аризалари бир кунда топширилишини таъминлаш устида ишламоқда. 


Пайшанба куни бош вазир Сана Марин ва президент Саули Ниинисто НАТОга аъзолик борасида ўз фикрларини билдириши кутилмоқда. Шанба куни НАТО бўйича позицияни Марин бошчилигидаги Социал-демократик партия тақдим этади.


Швецияда алянсга қўшилиш қарорини социал-демократлар бошчилигидаги ҳукумат қабул қилади. Шундай қилиб, амалда қарор Швеция социал-демократик партияси томонидан қабул қилинади ва у 15-май куни НАТОга киришни қўллаб-қувватлашини эълон қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика