1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

FlyArystan Олма-отадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади

Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

FlyArystan Олма-отадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади

 

Узоқ танаффусдан сўнг Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси яна Олма-ота ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади.

 

18 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:34 да бортида 171 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

 

Олма-ота — Самарқанд — Олма-Ота йўналиши бўйича парвозлар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

 

FlyArystanҚозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олма-отада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика