1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Фотожамланма: Селфичи сиёсатчилар

Zamon.uz дунё сиёсатчиларининг қизиқарли селфиларини жамлади.

Фотожамланма: Селфичи сиёсатчилар

 

“Жилмайинг, селфига тушамиз”. Мазкур иборани эшитган киши борки, юзига табассум югуради. Ёшлар орасида урфга айланган селфиманияга дунё сиёсатчилари ҳам қизиқади. Аслида, сиёсатчилар ҳам оддий инсонлар. Улар ҳам кўпчилик қатори селфига тушишни ёқтиришади ҳамда тез-тез (кутилган ва кутилмаганда) суратга тушиб туришади. Zamon.uz дунё сиёсатчиларининг қизиқарли селфиларини жамлади.

 

 

 

 

АҚШ тарихидаги энг кекса президент Жозеф Байден замонавий ёшлардан асло қолишмайди. У селфига тушишни севувчи сиёсатчилар орасида етакчилардан.

 

 

 

 

Селфига тушиш борасида АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги президент Байдендан асло қолишмайди. Трамп бирга расмга тушишни истаган аёлларни асло хафа қилмайди.  

 

 

 

 

Россия етакчиси Владимир Путин ҳам селфига кўп тушади. Айниқса, унинг ёшлар билан тушган суратлари кенг тарқалган.

 

 

 

 

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам селфига кўп тушадиган сиёсатчилар қаторида. 

 

 

 

 

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳар доим позитив кайфиятда селфига тушади. 

 

 

 

 

 

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ва Путин тез-тез бирга суратга тушиб туради. Шунингдек, Қодировнинг бошқа сиёсатчилар билан тушган селфилари ҳам машҳур.

 

 

 

 

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқларни ўзининг селфилари билан бойитиб туради.   

 

 

 

Спорт билан шуғулланишни хуш кўрувчи Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон давраларда тез-тез селфига тушиб туради.

 

 

 

 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам селфичи сиёсатчилардан. У кўпинча борган жойида ўзини суратга олишни ёқтиради. Шунингдек, сиёсий давраларда ҳам суҳбатдоши билан селфи тушиб туради. 

 

 

 

 

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел атрофидагилар у билан расмга тушишни истаса ҳеч қачон инкор қилмайди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика