1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Fox News" телеканали бошловчиси Зеленский сабабли ишдан бўшатилди

Телеканалнинг хабар беришича, қарор бошловчи ва раҳбариятнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинган.

"Fox News" телеканали бошловчиси Зеленский сабабли ишдан бўшатилди

 

Такер Карлсонга ҳозир Россия каналларидан кўплаб таклифлар бўлмоқда.

 

"Fox News" телеканали собиқ бошловчиси Такер Карлсон Украина ва Влодимир Зеленскийга нисбатан позицияси туфайли ишдан бўшатилди.

 

Ишончли манбадан Такер Карлсоннинг ишдан бўшатилишига унинг Украина ва Зеленский ҳақидаги хабарлари сабаб бўлганини тасдиқлайман", — деб ёзди америкалик журналист Жексон Ҳинкл.

 

"Fox News" 24 апрель куни Карлсон канални тарк этаётгани ҳақида хабар берган эди. Телеканалнинг хабар беришича, қарор бошловчи ва раҳбариятнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинган. Карлсоннинг кейинги режалари ҳақида хабар берилмаган. Россиянинг «Соловиев.Ливе» лойиҳаси жамоаси унга Россияда ишлашни таклиф қилди. РТ канали ҳам Twitter орқали Карлсон билан боғланди.

 

"Axios" порталининг хабар беришича, АҚШнинг бир қатор республикачи қонунчилари Карлсоннинг "Fox News" телеканалидан кетишини олқишлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика