Франция БМТда КХДРнинг муҳим соҳасига санкция жорий этишни таклиф қилди. Бу таклиф Парижнинг ташкилотдаги доимий вакили Николя де Ривьер томонидан берилган.
Ривьернинг сўзларига кўра, Шимолий Корея хакерлари давлатга миллионлаб евро даромад олиб келмоқда.
“КХДР қуролланиш дастурини топиш учун молиялаштириш воситаларини топишда давом этмоқда. Шунинг учун биз санкциялар режимини янгилашимиз керак. Унга янги соҳалар, жумладан, кибермакон ҳам киритилиши керак. Хакерлар Пхеньянга ахборот ва миллионлаб евро топишга имкон беради”, – деган у.
Аввалроқ Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.


