1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция Давлат кенгаши мактабларда абая тақиқини қўллаб-қувватлади

Сўнгги сўров натижаларига кўра, французларнинг 81 фоизи мактабларда абая тақиқланишини ёқлайди.

Франция Давлат кенгаши мактабларда абая тақиқини қўллаб-қувватлади

 

Франция Давлат кенгаши ўқув йили бошида ҳукумат томонидан жорий қилинган мактабларда абая кийишни тақиқлашни қўллаб-қувватлади.

 

Олий маъмурий суд аъзолари бу тақиқ ҳеч қандай асосий эркинликларни (шахсий ҳаёт дахлсизлиги, таълим олиш ҳуқуқи, диний эътиқод эркинлиги ва ҳ.к.) бузмайди, деб ҳисобладилар.

 

Бу тақиқ қонуннинг бирон бир маълум матнига асосланмаган, бу охир-оқибатда таълим вазирлиги томонидан ўқув йили арафасида қилинган соф сиёсий декларациядир. Бундан ташқари, суд диний эмас, балки анъанавий кийим деб ҳисобланган “абая” нимани англатишини аниқ белгилаб бермаган.

 

Ассоциация адвокати қарорга рози эмас.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, французларнинг 81 фоизи мактабларда абая тақиқланишини ёқлайди.

 

Аниқ кўрсатмаларга муҳтож бўлган мактаб директорлари ушбу тақиқни Франция Республикасида таълимнинг дунёвий табиати, унинг мухолифлари эса Франция таълим тизимининг жиддий муаммоларини кўтариш ва “исломофобия”ни қўзғатишга мўлжалланган белги сифатида қабул қилишди.

 

Жума куни Клермон-Ферран полицияси абаяни ечишдан бош тортган ва мактабга киритилмаган қизнинг отасини ҳибсга олгани маълум бўлди. Эркак қизи яна мактабдан четлаштирилгач, директорга қўнғироқ қилиб, унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилганликда гумон қилинмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика