1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция Фаластинни давлат сифатида тан олишга ҳозирлик кўрмоқда

Бу ҳақида Макрон ўз баёнотида таъкидлади.

Франция Фаластинни давлат сифатида тан олишга ҳозирлик кўрмоқда

Франция Президенти Эммануэл Макрон мамлакатининг яқин ойларда Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда Мисрга қилган икки кунлик ташрифи ортидан Франсе 5 телеканалига берган интервьюсида гапирди.

 

Макроннинг айтишича, Париж ушбу қарорни халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда, айниқса, адолат ва барқарорлик йўлида қабул қилишни истайди.

 

“Фаластин давлатини тан олиш йўлида ҳаракат қилишимиз керак. Яқин ойлар ичида бунга эришамиз. Бу — адолат сари ташланган муҳим қадам бўлади,” — деди у.

 

Шунингдек, 2025 йил июнь ойида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган, Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарога бағишланган халқаро анжуманда Франция ҳамраиси сифатида қатнашади. Фаластинни тан олиш қарори айнан шу анжуманда расман эълон қилиниши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика