1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция Кобулдан эвакуация қилишни 28 августда тўхтатади

Франция Кобулдан эвакуация қилишни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Жараён 27 август куни кечқурун якунланади. Бу ҳақда “AP” мамлакат бош вазири Жан Кастекс берган маълумотга асосланиб хабар бермоқда.

Франция Кобулдан эвакуация қилишни 28 августда тўхтатади

 

Унинг сўзларига кўра, рейслар эртага кечгача давом этади, 27 август ярим тундан сўнг Кобул аэропортидан одамлар эвакуация қилинмайди. Эвакуация жараёни бошланганидан буён Франция 2 мингдан ортиқ афғон ва 100 га яқин французни кўчирган.

 

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Кобулдан 82 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Яна 10 минг киши аэропортда эвакуацияни кутмоқда. Aмерика Қўшма Штатлари 31 августдан кейин ҳам Aфғонистондан эвакуация қилишни тўхтатмаслигини маълум қилди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика