Франция таркибидаги Янги Каледония архипелагида ярим мустақил давлат тузиш бўйича муҳим келишувга эришилди. Бу ҳақда Politico нашрига таянып, Oxu.Az хабар бермоқда.
Шанба куни эрталаб Янги Каледония келажаги юзасидан қарама-қарши сиёсий кучлар Франциядан тўлиқ мустақил бўлмаган янги давлат мақомини белгилайдиган битимни имзолаганини эълон қилди.
Келишувга кўра, Янги Каледонияга мухторият берилади, алоҳида фуқаролик жорий этилади ва халқаро муносабатлар борасидаги айрим ваколатлар маҳаллий ҳукуматга ўтказилади.
Битим кейинги босқичда Франция парламентида овозга қўйилади ва оролларда референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Янги Каледония — Тинч океанида жойлашган Францияга қарашли маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб, ундаги ижро ҳокимияти маҳаллий ҳукуматга, олий сиёсий ваколат эса Франция Президенти тайинлайдиган Олий комиссарга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил баҳорида минтақада конституцияга ўзгартишлар — хусусан, мигрантларга сайлов ҳуқуқининг берилиши — оммавий норозиликларга сабаб бўлганди.


