1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франциянинг собиқ президенти Саркози устидан суд бошланди

Унга нисбатан 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Франциянинг собиқ президенти Саркози устидан суд бошланди

 

Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози устидан суд жараёни бошланди. У 2000 йилларнинг ўрталарида Ливиянинг собиқ президенти Муаммар Қаддафий билан коррупциявий тил бириктирганликда айбланмоқда. Агар Саркози айбдор деб топилса, унга 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин. Суд жараёни уч ой давом этади.

 

Тергов маълумотларига кўра, 2005 йилда Саркози ва унинг аппарати Қаддафий билан тил бириктирган ва 2006—2007 йилларда ундан камида 50 миллион евро олган. Саркози бу маблағни сайлов кампаниясини молиялаштириш учун ишлатган. Бунинг эвазига Франция халқаро маёнда изоляция қилинган бўлсада, Қаддафий режимига хайрихоҳлик кўрсатган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика