1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Французлар учта касаллик эпидемиясига қарамай, ниқоб тақишдан бош тортмоқда

Франция ҳукуматининг тавсияларига қарамай, мамлакат аҳолиси жамоат транспортида ниқоб тақишни истамаяпти.

Французлар учта касаллик эпидемиясига қарамай, ниқоб тақишдан бош тортмоқда

 

Айни пайтда Францияда грипп, COVID-19 ва бронхит билан касалланганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Айниқса болалар касал бўлмоқда. Вакцинация даражаси пастлиги туфайли, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими зиммасига юк бўлмоқда.

 

Франция ҳукумати қайд этилган учта эпидемия шароитида ва Рождество дам олиш кунлари олдидан унутилган ҳимоя чораларига қайтишга чақирди. Аксинча, чекловчи чоралар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.

 

Французлар эса коронавирус пандемияси даврида карантиндан чарчаган ва ушбу вирус билан яшашни ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

 

«Ижтимоий масофани сақлаш, вакцинация - бу хавф остида бўлган беморлар учун, масалан, мен бугун, Фош касалхонасида учрашган одамлар учун шахсий ҳимоя чораси. Бу ҳам жамоавий масъулиятдир. Бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимиз шаҳар тиббиётида ёки касалхоналарда бўлсин, катта босим остида. Ҳозирги кескин вазиятда тизимга учта эпидемия - бронхиолит, грипп ва соvid таҳдид солмоқда. Агар тизим буни бартараф эта олмаса, барча беморлар қийин аҳволга тушиб қолади», — деди Франция соғлиқни сақлаш вазири Франсуа Брон.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика