Яқинда “кўк-анорранглилар” раҳбарияти ярим ҳимоячини сотишга тайёрлиги ва унинг ортидан яхши пул ишлаб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, ҳозирда голландиялик футболчининг ўйини каталонияликларнинг янги бош мураббийи Хавига ёқмоқда. Аммо, клубнинг оғир молиявий аҳвоҳи бунга йўл қўймаслиги мумкин. Шунга қарамай, де Ёнгнинг ўзи “Барселона”дан кетишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, де Ёнг 2019 йилда “Аякс” клубидан 75 миллион евро эвазига Каталония клубига кўчиб ўтганди.
Маълумот ўрнида: жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Барселона” сафида 13 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Коутиньо “Барса”да қолишни хоҳлаётгани ва “Барселона” клуби яна бир трансферни кўзлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


