1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фуқаронинг бели ишнинг белига тепди

У кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларини олиб кирмоқчи бўлган.

Фуқаронинг бели ишнинг белига тепди

 

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро П.О.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу фуқаро қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

“Текширишлар натижасида фуқаронинг бел қисмига скотч ёрдамида ўраб жойлаштирилган, декларацияда қайд этилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 60 дона “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика