1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фуқаронинг чегарадаги найранги ўхшамади

“Фарҳод” чегара божхона постида фуқаро заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринмоқчи бўлди.

Фуқаронинг чегарадаги найранги ўхшамади

 

Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг маълум қилишича, юртимизга ўтиш учун “Фарҳод” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўз ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шу боис икки нафар холислар иштирокида у шахсий кўрикдан ўтказилади.

 

Натижада, фуқаронинг икки оёқлари орасига яширилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмаган, қиймати 29 миллион сўмлик, оғирлиги 725 гр. бўлган 215 дона заргарлик буюмлари қайта сотиш мақсадида олиб ўтаётгани аниқланди.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

"Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин", — дейилади бошқарма хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика