Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасида Афғонистон термасига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Ҳусниддин Нишонов ҳисобни очган бўлса, худди шу дақиқанинг ўзида афғонлар жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг Ихтиёр Ропиев кетма-кет иккита тўп киритиб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Дилшод Раҳматов ва Даврон Чориевлар томонидан киритилган навбатдаги голлар термамизга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Афғонистонни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди.
Терма жамоамиз илк турда Непални ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этган эди.
Навбатдаги баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тожикистонга қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ, Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро турнирда бронза медалларини қабул қилиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


