1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

G7 Россиянинг яккаланишини кучайтиради — АҚШ

Саммит 19-21 май кунлари Японияда бўлиб ўтади.

G7 Россиянинг яккаланишини кучайтиради — АҚШ

 

Шу ҳафта Японияда бўлиб ўтадиган G7 етакчилари саммити иштирокчилари Россиянинг яккаланишини чуқурлаштириш учун аниқ қадамлар қўяди. Бу ҳақда брифингда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби маълум қилди

 

«Россия босқинидан буён ўтган 15 ой ичида G7 Украина билан бирдамлик кўрсатди, қўллаб-қувватлади ва Путинни бутун дунё бўйлаб асосий технология ҳамда молиялаштиришдан маҳрум қилди», — деди Байден маъмурияти расмийси.

 

Унинг таъкидлашича, G7 мамлакатлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик даражаси ҳозир ўтган йилгидан ҳам кучлироқ.

 

«Биз Россияни янада яккалаб қўйиш ва унинг уруш олиб бориш қобилиятини заифлаштириш бўйича аниқ ҳаракатларни кўрсатамиз», — деди Кирби.

 

Эслатиб ўтамиз, G7 етакчиларининг саммити 19-21 май кунлари Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтиши керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика