1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Галата минорасининг салобатини унга чиқиб кўрган инсонгина ҳис этади

Ушбу минора шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўринади.

Галата минорасининг салобатини унга чиқиб кўрган инсонгина ҳис этади

                                         

Истанбул — ажойиб тарихга эга қуёшли шаҳар. Саёҳатингиз маршрутини режалаштириш ва таътилингизнинг давомийлигини истагангиз ушбу шаҳарга келишни тавсия қиламиз. Чунки бу ер киноларда гавдаланган тарихий жойларга ташриф буюриш лозим: барча диққатга сазовор жойлар бир-бирига яқин масофада жойлашган, йўлга ҳам вақт сарфламайсиз. Ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни аяйсиз.

 

Истанбулдаги Галата минораси афсоналари билан диққатга сазовор, тарихий аҳамияти билан ажралиб турувчи, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан тез-тез зиёрат қилинадиган обида ҳисобланади.

 

 

Биринчи марта 528 йилда қурилган ва фонарь минораси сифатида ишлатилган Галата минораси бугунги кунгача кўп марта вайрон қилинган ва таъмирланган. Салиб юришлари пайтида вайрон бўлган минора ўрнида 1348 йилда генияликлар томонидан Масиҳнинг минораси деб номланган янги минора қурилган. Шу сабабли Галата минорасининг ёши шу санадан эътиборан ҳисобланади. Вақт ўтиши билан амалга оширилган таъмирлаш ва тартибга солиш ишлари натижасида ҳозирги шаклини олган миноранинг қурилганлигига бугунги кунда 674 йил бўлди. Дунёдаги энг қадимий миноралардан бири бўлган Галата минорасининг ердан то томининг учигача бўлган баландлиги роппа-роса 69,90 метрни ташкил қилади.

 

9 қаватли Галата минорасида 2 та лифт бор. Минора тепасига чиқаётиб, биринчи 6-қаватга лифт орқали, қолганига зинапоялар билан чиқилади. Минорадан тушаётганда сиз зинапоядан тўлиқ фойдаланишингиз мумкин.

 

Миноранинг меъмори битта эмас

 

Йиллар давомида кўплаб меъморлар минорага янги қаватлар, дераза ойналари ва лифтлар каби турли хил унсурлар билан ҳисса қўшган. Ҳозирги кундаги миноранинг меъмори эса Кўксал Анадолдир. Галата минораси XV асрда Усмонийлар империяси Истанбулни забт этгандан кейин турклар томонидан ҳар йили янгиланиб, такомиллаштирилган. Шунинг учун, бинонинг 3-қаватигача бўлган қисми Генуя меъморий хусусиятига эга бўлса, устки қаватлар Усмонийлар меъморчилигини намойиш қилади.

 

 

Галата минораси афсонаси

 

Энг қадимги Галата минораси афсонасининг бир учи римликларга бориб тақалади. Римликларнинг эътиқодига кўра, эркак ва аёл биринчи марта Галата минорасига бирга боришса, улар албатта турмуш қуришади. Бироқ йигит ва қизнинг қайсидир бири илгари минорада бўлган бўлса, бу сеҳр йўқолади.

 

Галата минорасининг конуссимон “қалпоғи”

 

Минора ХVI асрдан 1875 йилгача олинган фотосуратларига қараганда, миноранинг учли конусга эга экани кўринади. Бироқ ўша йили бўрон миноранинг конусини вайрон қилиб юборганидан сўнг, Галата минораси бир муддат конуссиз даврни яшади.

 

 

Аслида, конуссиз даврда Галата минорасини янгилаш учун архитектор Арам Таҳтажиён томонидан тақдим этилган лойиҳа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Чунки лойиҳа ушбу ҳудуддан театр зали, ресторан ва ўйин кулгилар зали сифатида фойдаланишга асосланган бўлиб, ўзига хос конусни темир конструкциядан ясалган қўшимча билан алмаштириш эди. Агар бу лойиҳа амалга оширилган тақдирда, эҳтимол Галата минорасининг ҳозирги таъсирчан руҳи, ўз ўрнини бутунлай бошқа атмосферага бўшатиб берган бўларди.

 

Баъзилар Галата минорасига чиқиб, Истанбулнинг бетакрор манзарасини узоқ вақт томоша қилишни хуш кўради. Бошқалари Галата минорасининг салобати ва жонли ҳолатини узоқдан томоша қилишни яхши кўради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика