1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғарб нега Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилмаяпти?

Бунинг сабаблари ўрганилди.

Ғарб нега Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилмаяпти?

 

"The New York Times" Ғарб Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишга иккиланаётгани сабабларини санаб ўтади

 

Ўтган ой Киевга қилган ташрифидан сўнг Молия вазири Жанет Еллен жиддий ҳуқуқий тўсиқлар ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Швейцария ҳукумати эса банклардан Россиянинг хусусий активларини мусодара қилиш мамлакат Конституциясини, шунингдек, халқаро шартномаларни бузишини айтди.

 

"Ҳуқуқий мунозара"дан ташқари, америкаликлар долларга бўлган ишончни сусайтиришдан қўрқишади.

 

“Бошқа давлатлар мусодара қилинишидан қўрқиб, АҚШ банкларида пул сақлаш ёки сармоя киритиш истагини йўқотиши мумкин”, — дейилади мақолада.

 

Яна бир муаммо шундаки, бундай ҳажмнинг мусодара қилиниши, агар халқаро низо юзага келса, бошқа мамлакатларда жойлашган Америка ва Европа активларини экспроприация қилиш хавфига дучор қилиши мумкин.

 

“Мусодара Ғарб ҳукуматлари фаол тарғиб қилаётган халқаро қонунлар ва келишувлар тизимига ишончни сусайтиради, деган хавотирлар ҳам бор”, — дейилади мақолада.

 

Шу билан бирга, экспроприация тарафдорларининг айтишича, Эрон ва Ироқ мулкларини мусодара қилиш каби мисоллар аллақачон мавжуд. Шунингдек, Украинадаги уруш ва Россияни ҳарбий жиноятларда айблаш фонида бундай қадам анча асосли кўринади.

 

Ғарбни бу ғоядан воз кечмасликка мажбур қиладиган яна бир сабаб — уруш тугаганидан кейин Украинани қайта тиклаш харажатлари ҳатто АҚШ ва Европа каби бой иттифоқчилар беришга тайёр бўлган маблағдан ҳам ошиб кетишидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика