1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Газ нархи уруш бошидан бери минимумга тушди

Россиянинг ҳарбий можароси бошланишидан 2 кун олдин, яъни 22 февралда газ нархи мегаватт-соатига 80 евродан пастроқ бўлган.

Газ нархи уруш бошидан бери минимумга тушди

 

Европанинг TTF хабида сешанба кунги савдо давомида газ нархи мегаватт-соатига 77 евро тушди. Бу минг кубометрига 820 еврони билдиради. Бу Украинадаги можаро бошидан бери энг паст кўрсаткич.

 

Россиянинг ҳарбий операцияси бошланишидан 2 кун олдин, яъни 22 февралда газ нархи мегаватт-соатига 80 евродан пастроқ бўлган. Август охирига келиб газ нархи рекорд даражада кўтарилиб, мегаватт-соатига 350 еврога етди.

 

Газ нархи пасайишига декабрь ойида Европада иссиқ ҳаво ҳукмрон бўлгани ва шамол электр станцияларидан катта миқдорда қувват олингани сабаб бўлди.

 

Германия газ омборлари 88,2% га тўлалигича қолмоқда. Ноябрь бошида ҳам Россия етказмалари тўхтатилганига қарамай улар 99%га тўла бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика