Ғазо секторида Туркиянинг TRT телеканали мухбири Яҳё Барзак хизмат вазифасини адо этиш жараёнида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон Матбуот кенгаши хабар берди.
Кенгаш ўз баёнотида журналистнинг ўлиминни оғир йўқотиш сифатида баҳолади ҳамда бу воқеа уруш ва можаро ҳудудларида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари дуч келаётган хавф-хатарларни яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
“Уруш майдонларида ҳалок бўлаётган журналистлар сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқига қарши салбий тенденцияларнинг аччиқ оқибатидир. Афсуски, халқаро ҳамжамият бундай фожиалар олдида ожизлик қилмоқда. Яҳё Барзак ана шу ноҳақлик қурбонига айланди”, — дейилади баёнотда.
Озарбайжон Матбуот кенгаши ҳамда Озарбайжон ОАВни ривожлантириш агентлиги Туркия жамоатчилиги, TRT телеканали жамоаси ва марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираб, таъзия изҳор этди.


