БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазо сектори аҳолисига шошилинч ёрдам кўрсатиш учун келаси уч ой ичида 74 миллион доллар зарурлигини маълум қилди.
Ташкилот баёнотида маҳаллий дўконлардаги озиқ-овқат захираларининг бир ҳафтадан камроққа етиши, Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги 800 минг кишининг озиқ-овқат ёрдамига муҳтожлиги қайд этилди.
"Жуда катта қийинчиликларга қарамай, тахминан 522 минг фаластинликларга озиқ-овқат ва пул ёрдами тақдим этилди", дейилади ташкилот хабарида.
Шунингдек, БМТ вазиятни «ҳалокатли» деб атади ва бундай ҳолат ҳеч қачон содир бўлмаганлигини таъкидлади.


