Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, Исроил томонидан тўсиб қўйилган Ғазо секторида гуманитар инқироз тобора чуқурлашмоқда. Сўнгги бир сутка давомида очлик ва озиқ-овқат таъминотининг издан чиққани сабабли яна 7 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди. Ваффот этганлар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Шу тариқа, 2023 йил 7 октабрдан буён очлик оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 258 нафарга етди, уларнинг 110 нафари вояга етмаган болалар экани тасдиқланди.
Халқаро гуманитар ташкилотлар вазиятнинг оғирлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, озиқ-овқат, дори-дармон ва тоза ичимлик суви етказиб берилишидaги узлуксизлик Ғазодаги ўлимлар сонини янада ошириб юбориши мумкин. БМТнинг Яқин Шарқ бўйича агентликлари эса дарҳол ёрдам коридорларини очиш ва фуқароларни озиқ-овқат билан таъминлаш чораларини кўришга чақирмоқда.


