1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғазода сулҳ бузилиши оқибатида қарийб 400 фаластинлик ҳалок бўлди

ҲАМАС Исроилни Ғазо бўйича келишувни 800 мартадан ортиқ бузганликда айблади.

Ғазода сулҳ бузилиши оқибатида қарийб 400 фаластинлик ҳалок бўлди

 

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирганидан буён Исроил ҳарбийлари томонидан сулҳ бузилиши ҳолатлари қайд этилмоқда. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида қарийб 400 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Ғози Ҳамад маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, 10 октябрдан кучга кирган сулҳ доирасида содир бўлган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганларнинг 95 фоиздан ортиғини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.

 

Шунингдек, Ғози Ҳамад Ғазо секторидаги маъмурий органлар Исроил томони томонидан эришилган келишувларнинг камида 813 та бузилиши ҳолатини қайд этганини билдирди.

 

ҲАМАС вакили воситачи томонларни вазиятга муносабат билдириш ва зарур чоралар кўришга чақириб, Исроилнинг амалдаги ҳаракатлари Ғазо бўйича эришилган келишувларга жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика