1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Германия бозори Хитой маҳсулотлари билан тўлиб кетмаслиги керак

Европа комиссияси ва Германия канцлери тарифларга қарши ҳамкорлик қилмоқда.

Германия бозори Хитой маҳсулотлари билан тўлиб кетмаслиги керак

Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерс Хитойдан келаётган арзон маҳсулотлар оқими фондида мамлакат бозорини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳар куни Германияга 400 мингдан ортиқ товарлар Хитойдан етиб келмоқда ва бу савдо дисбалансига олиб келиши мумкин.

 

"Биз бу вазиятни иложи борича тезроқ тартибга солишимиз лозим. Истеъмолчилар ҳуқуқлари, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги кафолатланиши шарт. Европа комиссияси шошилинч чоралар кўриши зарур", — деди Мерс Функе ўзининг сўнги берган интервьюсида.

 

Мерс шунингдек, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен ва Германия канцлери вазифасини бажарувчи Олаф Шолс АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг тариф сиёсатига қарши жавоб чораларини ишлаб чиқишда яқин ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. У савдо можаролари охир-оқибат барча учун зарар келтиришини таъкидлар экан, очиқ ва эркин трансатлантик савдо ҳудуди барча учун фаровонликнинг асоси бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика