1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германия Россия билан муносабатини "нол"дан бошламоқчи

Январь ойида икки давлат етакчилари учрашув ўтказади.

Германия Россия билан муносабатини "нол"дан бошламоқчи

 

Германиянинг янги канцлери Олаф Шолс Россия билан муносабатларни “нолдан қуриш” ниятида эканлигини ва шу ойда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

 

Германия ҳукумати раҳбари, шунингдек, Россия билан муносабатларни йўлга қўйишни ўз назоратига олиш ниятида.

 

Шолс Москва билан муносабатларда “янги бошланиш” изламоқда. Бу, хусусан, газ масаласига тааллуқли бўлиши таъкидланди.

 

ОАВ хабарига кўра, канслернинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Енс Плетнер икки ҳафтадан бери Шолс ва Россия раҳбари ўртасида январь ойида бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.


Насиба Тўхтаева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика